13 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,1 °C

Саноат
9 Мар  2020 1496

«Ҳалол» Халқаро стандарт асосида экспорт

Савдо-саноат палатасида Россиялик ҳамкорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Россиянинг «Ҳалол» Халқаро сертификация маркази бош директори Марат Низамов бошчилигидаги делегация қабул қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон маҳсулотларини ҳориж бозорларига «Ҳалол» халқаро стандарти асосида экспорт қилиш имкониятлари масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Шунингдек, Марказ томонидан Ўзбекистонда «Ҳалол» халқаро стандарти талаблари асосида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сертификациялаш масалаларида маҳаллий тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш имкониятлари ўрганилди.

Учрашув якунида томонлар кўрилган масалалар бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech