19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,6 °C

Маданият
8 Янв  2019 1580

“Алпомиш” достонини тўлиқ жонли тинглашни истайсизми?

Пойтахтимизда номоддий маданий мерос ихлосмандлари учун “OXUS Culture” жамияти ва Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси ҳамкорликда навбатдаги достон кечаларини ўтказади.

Ушбу “Достон кечаси” тадбирида халқ меросининг энг машҳурларидан бири бўлмиш “АЛПОМИШ” достони Тошкентда илк маротаба, тўлиқ, жонли ижро этилади.

“Достон кечаси” тадбирлари 15 январдан 19 январга қадар, 5 кун давомида соат 18:30 дан 20:30 гача давом этади.

“OXUS Culture” томонидан ташкиллаштирилаётган тадбирда еттита достон кечаси режалаштирилган бўлиб, шулардан бештаси айнан, Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси ҳамкорлигида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech