07 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,6 °C

Туризм
6 Сен  2019 642

Америкалик видеорежиссёр Оловуддиннинг Ўзбекистондаги саргузаштлари ҳақида фильм тасвирга олди

Америкалик режиссёр Дэвид Грэм Хива шаҳридаги Ичан-қалъа музей-қўриқхонасида янги қисқа метражлиОловуддинфильмини суратга олиш ишларини ўтказди, дея маълум қилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Фильмда Хива ҳамда Бухоро шаҳарларининг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ноёб тарихий обидалари намойиш қилинган. Фильм тарихий жанрда суратга олинган бўлиб, унинг сюжети Шарқ эртакларининг машҳур қаҳрамони ҳисобланган Оловуддиннинг янги саргузаштларига бағишланган. Бош ролни экстремал актер Кален Чан ижро этди. Фильм премьераси тез орада бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган фильм съемкалари Бухорода ҳам ўтказилди.

YouTube’нинг devinsupertramp каналида намойиш этилиши кутилаётган “Оловуддин” фильми АҚШ ва бошқа хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини янада оммалаштириш йўлида хизмат қилади. Маълумот учун: Дэвин Грэм - YouTube’нинг devinsupertramp каналида саргузаштлар ва спортнинг экстремал турлари ҳақида видеороликлар яратувчи америкалик видеорежиссёр. Унинг канали 5 миллиондан зиёд обуначига эга бўлиб, 950 миллион мартадан ортиқ кўрилган. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech