18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,8 °C

Туризм
6 Янв  2019 1827

Амирсой тоғ-чанғи курортининг очилиши 2019 йилнинг декабрь ойига қолдирилди

Амирсой компаниясининг Instagram’даги расмий саҳифасида хабар қилинишича, Ўзбекистондаги биринчи тоғли курорт — Амирсой дам олиш масканининг очилиши 2019 йилнинг декабрь ойига қолдирилган.

Аввалроқ, мамлакатимиздаги ягона, халқаро даражадаги замонавий курорт 2019 йилнинг январь ойида ишга туширилиши режалаштирилаётганлиги айтилганди.

Мазкур курортда парк-отель, ресторан, экранли барлар, концерт ва кўргазма заллари, дор йўли, тоғ-чанғиси трассалари мавжуд бўлади. Қишда дам олувчилар учун чанғи, сноуборд, тюбинг, чана, қорда юрадиган автомобиллар тақдим этилади. Болалар учун арқонли шаҳарча, ўйин майдонлари бор, хоҳловчилар чанғи мактабида чанғи ва сноуборд учиш техникасини ўрганишлари мумкин бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech