18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Кейинги авлод
22 Янв  2019 1426

Андижон давлат университетида талабалар учун яна бир қулайлик яратилди

Андижон давлат университетида Европа Иттифоқи «Erasmus+» дастурининг «RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф - муҳит» мутахассислиги бўйича магистрлар дастурини ривожлантириш» мавзусидаги қўшма лойиҳаси (РEНEС) доирасида Қайта тикланувчи энергия манбалари лабораторияси очилди.

 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, лабораторияга Германия, Италия, Испания ва бошқа ривожланган давлатларда ишлаб чиқарилган 42,7 минг евролик 30 турдаги лаборатория жиҳозлари ўрнатилди. Лойиҳа бош координатори этиб Акуила университети (Италия) профессори Анна Тотсси ҳамда миллий координатор сифатида университет профессори Райимжон Алиев тайинланди.

 Лаборатория Европанинг 600дан ортиқ нуфузли университетлари билан Оксфорд университети Резерфорд лабораторияси микроэлектроника ва наноэлектроника қўллаб-қувватлаш марказининг europractic тизимига онлайн уланган. Андижон давлат университети Урганч давлат университетидан сўнг юртимизда мазкур тизимга уланган иккинчи олий таълим муассасасидир.

 Лойиҳа доирасида университетда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб «Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит» мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрланмоқда. Магистрантлар учун Европа стандартлари асосида «Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит» мутахассислиги бўйича 12та ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Европа Иттифоқи «Erasmus+» дастури ҳамкорлигидаги ушбу лойи доирасида келгусида Гулистон ва Қарши давлат университетлари, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ҳам шундай лабораторияларни ташкил этиш кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech