24 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,5 °C

Хавфсизлик
26 Июл  2019 1202

Андижонда 7 минг 898 дона истеъмолга яроқсиз салқин ичимликлар аниқланди

Андижон шаҳрида ёзнинг жазирама кунларидан фойдаланиб мўмайгина даромад қилсоқчи бўлган “тадбиркор” Ойистахон Иминова (исми шарифи ўзгартирилди)нинг қилмишлари фой бўлди, деб хабар беради  Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, О.Иминова Андижон шаҳрининг Ишчилар маҳалласидаги 45-хонадонда омбор ташкил қилиб, яроқлилик муддати аллақачон ўтиб кетган (аслида бу муддат олти ой бўлади), яъни 2018 йил апрель ойида ишлаб чиқарилган ва истеъмолга яроқсиз ҳолга келган 7 минг 898 дона ҳар хил сиғимдаги энергетик салқин ичимликларни сотишга тайёрлаб қўйган экан. Ҳуқуқбузар уларнинг ишлаб чиқарилган санасини янгилаб, қайта сотмоқчи бўлиб, 31 миллион 298 минг сўм “фойда” кўришни кўзлаган.

Аммо, Андижон шаҳри давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан маҳаллада ўтказилган профилактик назорат тадбирида Ойистахоннинг қилмиши фош бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech