11 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,4 °C

Халқаро ҳамкорлик
31 Мая  2020 517

Англиялик судьялар юридик кадрларимизни ўқитади

Ўзбекистон Адлия вазирлиги вакиллари британиялик ҳамкасблари билан ўзбекистонлик юридик кадрларни ўқитиш ва малакасини ошириш масаласини муҳокама қилди.

Муҳокамада Слинн жамғармаси (Slynn Foundation) президенти, Буюк Британия Олий суди собиқ судьяси Питер Гросс, Буюк Британия Адлия вазирлиги Халқаро муносабатлар департаменти бошлиғи Девид Меер, Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчиси Тим Торлот, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси, Буюк Британия Адвокатлар кенгаши ва Тошкент халқаро арбитраж маркази вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Слинн жамғармаси ва Буюк Британия Адлия вазирлиги ўртасида Ўзбекистонда суд иши юритишнинг турли соҳаларида иштирок этувчи юридик кадрларнинг малакасини ошириш бўйича узоқ истиқболга мўлжалланган уч йиллик лойиҳа доирасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.

Кўп йиллик тажрибага эга инглиз судьяларининг суд тайёргарлиги, суд назорати, прокурор этикаси, тизимда коррупцияга қарши чоралар, низоларни муқобил тарзда тартибга солиш ва бошқа йўналишлар бўйича профессионал таълим ва амалий курсларини ташкил этиш кўзда тутилган. Курсларни Ўзбекистон, шунингдек Буюк Британия Адлия вазирлиги ҳузуридаги Судьялик офисида ўтказиш режалаштирилмоқда.

Инглиз суд тизими мустақил тизимлардан бири сифатида эътироф этилиши, унга хорижий инвесторлар томонидан ҳам хайрихоҳлик билдирилишини ҳам таъкидлаш жоиз. Британия тажрибаси асосида ўзбекистонлик юридик кадрлар малакасини ошириш нафақат мамлакатимизнинг хорижий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, балки мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ва иқтисодий ислоҳотларга ҳисса қўшади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech