08 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,4 °C

Воқеа-ҳодисалар
10 Дек  2019 906

Антарктикага йўл олган Чили ҳарбий самолёти қулаб тушди

Бундан сал олдин радар экранларидан ғойиб бўлган ва бортига 38 нафар киши чиққан Чилига тегишли С-130 «Геркулес» ҳарбий транспорт самолётининг ҳалокатга учрагани тан олинди, дея хабар тарқатди РАА «Новости».

Экипаж билан алоқанинг узилиб қолганидан сўнг етти соат ўтгач, шундай қарорга келинди.

Чили ҲҲК, шунингдек, миллий ва хорижий самолётлар ва кемалар воқеа содир бўлган ҳудудда агар тирик қолганлар бўлса, қутқариш учун қидирув ишларини бошлаб юборган.

Ўрта ва узоқ масофага парвоз қилувчи С-130 «Геркулес» ҳарбий транспорт самолёти мамлакатнинг энг жанубий Пунта-Аренас шаҳридаги «Чабунко» базасидан Антарктикадаги авиабазага парвозни амалга ошириши керак эди.  Самолётда 17 экипаж аъзоси ва нефть қувурларига хизмат кўрсатувчи 21 нафар ходим бўлган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech