14 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,9 °C

Рақамлаштириш
25 Мая  2020 626

Энергетикада яна бир инновацион қадам

“Андижоннефт” АЖ “Учтепа” конини рақамлаштириш бўйича лойиҳани амалга оширди.

Ушбу кон фаолиятининг реал вақт режимига ўтказиш мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йилнинг 6 февралидаги йиғилишда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ. Давлатимиз раҳбари томонидан тармоққа “рақамли кон” тизимларини ва автоматлаштирилган хўжалик бошқаруви ва ресурслар ҳисобини юритишни жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқаруви раиси М. Абдуллаев кўмагида “Андижоннефть” АЖ да ишлаб чиқариш жараёнига илғор технологияларни жорий қилиш бўйича шарт-шароитлар яратилди. Натижада қисқа муддат ичида ва кам молиявий маблағлар сарфлангани ҳолда “Учтепа” конидаги ишлар онлайн тартибда амалга оширилди.

“Ўзбекнефтегаз” АЖ мутахассисларининг сўзларига кўра, FlowLink дастурий таъминоти жорий қилинди, ва у инсон омилини четлаб ўтган ҳолда автопилотдан газ ҳажми тўғрисидаги маълумотлар ҳисоби юритилишини назорат қилиш ва уларни диспетчерлик хизматига узатиш имконини беради. Бунда барча маълумотлар мониторларда онлайн режимга кўриниб туради ва бу қудуқлардан келиб тушаётган газнинг аниқ ҳисобини юритиш, корхонанинг йўқотишларини ва операцион харажатларини камайтиришга ёрдам беради.

Таъкидлаш керакки, “Учтепа” кони 2017 йилда очилган. Бу ердан олинаётган “зангори олов” Андижон вилоятининг аҳолиси, саноат ва ижтимоий соҳалари эҳтиёжларига йўналтирилмоқда, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech