29 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,3 °C

Саломатлик
30 Мая  2020 1486

Ёш автомобилсозлар пандемияга қарши

UzAuto ёш мутахассислари ЎСВ аппарати прототипини яратдилар.

Ўзбекистон автомобиль тармоғи ёш муҳандис-мутахассислари ЎСВ (ўпкани сунъий вентиляциялаш) аппарати прототипини яратдилар.

Бугун, бутун дунё COVID-19 вирусига қариш курашишга улкан куч ташлаган бир пайтда, ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратларининг ўта етишмаслигига олиб келганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон автомобиль тармоғи ёш муҳандис-мутахассислари карантин даврида ЎСВ аппарати прототипини яратдилар.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети (ТПУ) мутахассислари билан биргаликда, прототип устида яқинда «Ўзавтосаноат» АЖ қошида ташкил этилган «Research and Development Center» ишланмалар маркази мутахассислари иш олиб бордилар.

ЎСВ прототипи гипоаллерган материаллардан ясалган бўлиб, улар, шунингдек, аппаратни осон дезинфекциялаш имконини беради. Намлик, босим, кислород ва ҳарорат даражаларининг кўрсаткичлари аппарат хотирасида сақланиб қолади. Бундан ташқари, ЎСВ аппарати қулай тозалаш тизими билан таъминланган – ишланган ҳаво осон алмаштириладиган фильтр орқали ўтади.

ЎСВ аппарати прототипи озуқа манбаи аппаратнинг камида бир соат ишлашини таъминлайди. Таннархи бозордаги шу каби аппаратларнинг бир неча баробар арзон бўлган қурилма буткул «Ўзавтосаноат» тузилмаси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва йиғилган, деб хабар беради «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech