21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +41,2 °C

Биласизми?
27 Мар  2019 923

«Ақлли гель» кўриш қобилиятини операциясиз тиклайди

Ушбу кашфиёт америкалик олимларга тегишли, дея хабар тарқатди Xinhua агентлиги маълумотига таянган meddaily.ru электрон нашри.

 

Ушбу гель таркибида ёруғлик тушиши билан фаоллашадиган махсус бирикма мавжуд. У кўздаги нуқсонларни йўқотиб, тўқималарини тиклайди. https://doctor.rambler.ru/medscience/41913289-umnyy-gel-pomozhet-vosstanovit-glaza-bez-operatsii/

Ҳозирча ишлаш жараёнида бўлган мазкур модда табиий тўқималарга ўхшаган қатлам ҳосил қилиш хусусиятига эга. Кўк рангли ёруғлик таъсирида гель қаттиқлашади ва кўз шаклини олади.

Тадқиқотлар кўз мугуз пардасида 3 миллиметрли нуқсони бўлган жониворларда ўтказилди. Тикловчи модда концентрацияси 20 фоизни ташкил этиб, уни нурлантиришга 4 дақиқа вақт кетган.

Эртаси куни жониворларнинг мугуз пардасидаги нуқсонлар гель билан тўлиб, кўз шаклини олган. Яллиғланиш жараёни ҳам ўтиб кетган. Орадан бир муддат ўтиб, жониворлардаги тўқималар тўлиқ тикланган. Яқин орада ушбу янгиликни клиник синовдан ўтказиш бошланиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, илгари «Yellmed» нашри ҳам тутқаноқ тутиши олдидан огоҳлантирувчи билагузук ҳақида маълумот берганди, дея хабар тарқатади Рамблер нашри.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech