28 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,2 °C

Долзарб
24 Мар  2020 708

АҚШ Афғонистонга ажратилган молиявий ёрдамни 1 миллиард долларга қисқартиради

Америка Қўшма Штатлари Афғонистонга бераётган ёрдамини мамлакат раҳбарияти инклюзив ҳукумат тузиш бўйича келишувга эриша олмагани сабабли 1 миллиард долларга камайтирди.

Ушбу қарор АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Афғонистонга қилган навбатдаги тарифидан сўнг қабул қилинд. Бу ҳақда «RT» хабар тарқатган.

«Раҳбариятнинг бу муваффақиятсизлиги АҚШ миллий манфатларига тўғридан-тўғри хавф уйғотади. Шу боис, ҳукумат Афғонистон билан ҳамкорлик масаласини қайтадан кўриб чиқади. Бир қатор ўзгаришлар қатори биз Афғонистон бўйича харажатларимиз миқдорига ҳам тузатиш киритиб, бу йил молиявий кўмак 1 миллиард долларга қисқартирилишини эълон қиламиз», — дейилади Давлат котибининг баёнотида.

Таъкидланишича, АҚШ ушбу давлатга кўрсатиладиган ёрдамни 2021 йил яна 1 миллиард долларга камайтиришни режалаштирган.

23 март куни маълум бўлишича, Помпео Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдулла Абдулла билан учрашиш мақсадида ташриф билан Қобулга келганди.

Давлат котибининг режасида аввалига улар билан яккама-якка, сўнгра биргаликда суҳбатлашишни мўлжаллаганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech