24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Халқ таълими вазири АҚШ элчисини қабул қилди

Халқ таълими вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Мазкур учрашув Дэниел Розенблюм АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига тайинланиши муносабати билан ташкил этилди.

Учрашув доирасида АҚШ элчиси Ўзбекистонда халқ таълими тизими ва соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Элчи Розенблюм мамлакатимизда таълим сифатини яхшилашга қаратилган режадаги лойиҳаларни амалга оширишда омад тилади. Учрашув якунида томонлар халқ таълими тизимида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш бўйича фикр алмашди.

Эслатиб ўтамиз, икки мамалакат Президентлари учрашувидан сўнг илк бора таълим вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Эндиликда АҚШ томонидан таълим сифатини яхшилаш мақсадида ХТВ лойиҳаларини амалга ошириш, чет тилларини ўрганиш, ахборот технологиялари бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқишда кўмак берилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech