25 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,3 °C

Долзарб
21 Мар  2020 816

АҚШ иқтисодиётига 2 триллион доллар

АҚШ иқтисодиётини рағбатлантириш пакети 2 триллион долларгача оширилиши мумкин.

Бу ҳақда Президентнинг иқтисодиёт бўйича бош масалаҳатчиси Ларри Кудлоу Fox телеканалида маълум қилди.

Бундан аввал  Кудлоу конгресс кўриб чиқаётган иқтисодий рағбатлантириш пакети бўйича қонун лойиҳаси 1,3 триллион долларни ташкил этиши ҳақида маълум қилган эди.

«Иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш пакетининг энг кам миқдори 1,4 триллион долларни ташкил этади, лекин коронавирусга қарши иқтисодий воситалар билан кураш олиб бориш учун биз уни 2 триллион долларга оширишимиз мумкин», - деди маслаҳатчи.

Хабарда айтилишича, агар ушбу ёрдам пакети қабул қилинса, у тарихда энг йирик иқтисодий рағбатлантириш пакетига айланади.  2008 йилда молиявий кризис пайтида конгресс 700 миллиард доллар ажратан эди, унинг 450 миллиарди иқтисодиётнинг реал тармоқларига  жалб қилинган ва катта фойда билан яна бюджетга қайтарилган, деб хабар беради РИА Новости.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech