05 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Долзарб
19 Мар  2020 341

АҚШ Молия вазирлиги пандемия туфайли аҳолига 500 миллиард доллар тарқатишни таклиф қилди

АҚШ молия вазирлиги коронавирус туфайли мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида америкаликларга 500 миллиард долларни нақд кўринишда тарқатиш кераклигини таклиф этди.

 «Солиқ хизмати ва фискал хизматлар бюроси томонидан амалга оширилиши кўзда тутилаётган мазкур лойиҳа солиқ тўловчиларга тўғридан тўғри маблағ тарқатиш икки босқичда амалга оширилишини назарда тутади.  6 апрелдан бошлаб 250 миллиард доллар ва 18 майдан бошлаб яна 250 миллиард доллар тарқатилади», — дейилади вазирлик эълон қилган меморандумда. Тўловлар миқдори солиқ тўловчиларнинг даромадидан келиб чиқилади.

Бундан ташқари, молия вазирлиги кичик бизнесни кредитлашга 300 миллиард доллар, иқтисодиётнинг муаммоли соҳаларига қарз беришга 150 миллиард доллар ва яна алоҳида 50 миллиард долларни коронавирусдан энг кўп зарар кўрган авиаиндустрияга ажратилиши керак, деди.

Дональд Трампнинг бош иқтисодий маслаҳатчиси Ларри Кудлоунинг маълум қилишича, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш покети рекорд даражада 1,3 триллион долларни ташкил этади. Бу 2008-2009 йилларда юз берган молиявий инқироз пайтида ажратилган маблағлардан  икки баробар кўпдир.

Аммо молия вазирлигининг ушбу таклифини авваломбор конгресс маъқуллаши лозим, чунки АҚШ конституцияси бўйича конгресс бюджетни қабул қилишда мутлоқ ҳуқуққа эга саналади, деб хабар беради РИА Новости.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech