03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,6 °C

Долзарб
19 Мар  2020 351

АҚШ шимолида кучли ер қимирлаши кузатилди

Америка Қўшма Штатлари шимолий қисмида жойлашган Юта штатида 5.7 баллик зилзила қайд этилди. Мутахассисларнинг аниқлашича, ер силкиниши ўчоғи тахминан 8 километр чуқурликда экан.

Маълумотлрда табиий офат маркази сифатида Солт-Лейк-Сити шаҳридан 16 километр узоқликдаги 180 минг киши истиқомат қиладиган аҳоли пункти келтирилган. Зилзила ҳудудидаги айрим туманлар электр таъминотида вақти-вақти билан узилиш рўй берган. Қурбонлар ҳақида эса хабар берилмаган.

Маълумотларга қараганда, мамлакатнинг энг йирик штатларидан бири ҳисобланган Ютада 1992 йилдан буён бу даражадаги жиддий ер силкиниши кузатилмаган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech