28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,2 °C

Саломатлик
6 Апр  2020 546

АҚШ стандартлари очилди

Маҳаллий тиббиёт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун АҚШ стандартлари.

«Ўзстандарт» агентлиги билан Америка Қўшма Штатларининг «ASTM International» компанияси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ушбу битим орқали АҚШнинг 13 000 дан ортиқ стандартлари Ўзбекистон учун очилди ва техник қўмиталарда иштирок этиш имконияти берилди.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун тиббий ниқоблар ва ҳимоя кийими учун 24 стандарт олинган бўлиб, улар АҚШда «ASTM International» томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу стандартлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тиббий ниқоблар ва ҳимоя кийимларини халқаро стандартларга мувофиқ равишда ишлаб чиқариш, маҳсулот сифатини яхшилаш, рақобатбардошлик даражасини ошириш ҳамда ички ва ташқи бозорларга маҳсулот чиқарилишини ошириш имкониятини беради, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech