22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Транспорт
18 Июл  2020 692

АҚШ ва Канададан 257 нафар юртдошимиз қайтиб келди

«Uzbekistan Airways» махсус чартер рейси орқали АҚШ ва Канададан 257 юртдошимиз ватанга қайтарилди.

Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, АҚШ ва Канадада вақтинча бўлиб турган ва коронавирус пандемияси оқибатида қийин вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларининг қайтиб келишини таъминлаш мақсадида 16-17 июль кунлари Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича навбатдаги махсус чартер рейси ташкил этилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва мамлакатимизнинг Ню-Ёркдаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 26 ва 28 июнь кунларидаги чартер рейслардан сўнг яна 672 фуқаро ватанга қайтиш учун рўйхатга турган. Навбатдаги чартер рейсига рўйхат тузишда ноиммиграцион визада бўлган стажёрлар, талабалар, сайёҳ сифатида келганлар, қариндошларининг уйларида аккредитация қилинган, шунингдек, олдинги рейсларда уча олмаган ватандошларга устуворлик берилган.

Махсус чартер рейс билан 257 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 8 чақалоқ Ўзбекистонга қайтарилди.

Коронавирус пандемияси даврида АҚШдаги ваколатхоналаримизнинг саъй-ҳаракатлари билан мамлакатимизнинг 788 фуқароси хавфсиз тарзда Ўзбекистонга қайтарилди. Улардан 760 нафар ватандошимиз «Uzbekistan Airways»нинг Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналишидаги чартер рейсларида ва 28 киши Истанбул, Дубай, Лондон ва Сеул шаҳарлари орқали олиб келинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech