03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,6 °C

Долзарб
18 Мар  2020 257

АҚШ – Хитой ўртасида ОАВ фаолияти эркинлигини таъминлашда кескинлик юзага келмоқда

Хитой сешанба куни АҚШнинг “The New York Times”, “The Washington Post” ва “The Wall Street Journal” каби машҳур нашрларида ишлайдиган бир қатор америкалик журналистларнинг аккредитацияси бекор қилинганини эълон қилди. ХХР Ташқи ишлар вазирлиги сайтида улар яқин кунлар ичида махсус пресс-карталарини топширишлари шарт экни иддао қилинган.

Хитой ТИВ баёнотида шундай дейилган: "Қўшма Штатлар томонидан мамлакатда Хитой ОАВ штатлари қисқартирилиши, амалда эса улранинг АҚШдан чиқариб юборилишини англатиши билан боғлиқ чора-тадбирларга жавобан, Хитой АҚШ фуқаролигига эга, "The New York Times”, “The Washington Post” ва “The Wall Street Journal” нашрларида фаолият олиб бораётган, журналистлик гувоҳномаси 2020 йил охиригача амал қиладиган ходимлар тўрт кун давомида ХХР ТИВга учрашишлари ва ўн кун мобайнида ўз пресс-карталарини топширишлари шартлигини эълон қилган. Энди ушбу мутахассисларга ХХР ҳудудида, шу жумладан мамлакатнинг махсус маъмурий туманлари ҳисобланган Гонконг ва Макаода ҳам журналистлик фаоолиятини олиб боришга рухсат этилмайди.

Хитой мамлакат ҳудудида жойлашган "Америка овози", “The New York Times”, “The Washington Post”, “The Wall Street Journal” ва “The Time” каби АҚШ ОАВ органларидан ходимлар, молиявий фаолият, шунингдек Хитой Халқ Республикаси ҳудудидаги кўчмас мулк объектлари ҳамда ушбу давлатда олиб борилган амалиётлар тўғрисида ёзма маълумотлар тақдим этишни талаб қилган. АҚШнинг юқорида санаб ўтилган матбуот ва оммавий ахборот воситаси органларига нисбатан қўйилган мазкур талаблар, ХХР ТИВнинг айтишича, "Америка томони Қўшма Штатларда жойлашган Хитойнинг 5 та медиа-тузилмасини "хорижий миссия", деб атаганига жавобан” қилинган мурожаатдир.

Мабодо, АҚШ ушбу мамлакатда фаолият кўрсатаётган ХХР ОАВни сиқувга оладиган бўлса, Хитой бунга муносиб жавоб беришга доим тайёр экани билдирилган.

"Америка томонининг Хитой ОАВга нисбатан қўллаётган бу амалиёти совуқ уруш кайфияти ва аксил мафкуравий ғояларга асосланган бўлиб, Хитой ОАВнинг обрўсига, имижига жиддий зарар етказади, АҚШда бемалол фаолият олиб боришига салбий таъсир кўрсатади, Хитой ва АҚШ ўртасидаги гуманитар алмашинувларга аралашади, Қўшма Штатлар томонидан матбуот эркинлиги шаклида тақдим этилаётган лўттибозликни фош этади. Хитой Америка томонини хатоларни тузатишга ва сиёсий босим ўтказиш ва Хитой ОАВга нисбатан асоссиз чекловлар қўллашни бас қилишга чақиради. Агар, АҚШ бу нотўғри йўлдан кетишда давом этадиган бўлса, Хитой томони яна жавоб чораларини кўради ", -  дейилади яна баёнотда.

Баёнотда таъкидланишича, “АҚШ томонидан хитойлик журналистларга нисбатан жорий этилган, хусусан визалар, маъмурий текширувлар, интервью ва репортажлар тайёрлаш билан боғлиқ дискриминацион хусусиятга эга чекловларга жавобан, Хитой америкалик журналистларга нисбатан ҳам тегишли чораларни кўради".

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида АҚШ Хитойнинг 5 та ОАВ - "Синьхуа" агентлиги, “CGTN” телеканали, Хитой халқаро радиоси, "Чжунго жибао" газетаси ва "Жэньминь жибао" газетасини АҚШ ҳудудида тарқатиш билан шуғулланувчи “Hai Tian Development USA” компаниясига нисбатан мамлакат ҳудудида рўйхатдан ўтиш учун анчайин мураккаб қоидаларни жорий этганди. Янги қоидаларга кўра, мазкур Хитой ОАВ органлари учун хорижий элчихоналарга қўйиладиган талаблар амалга киритилди. Аниқроқ айтганда, бундан буён рўйхатда кўрсатилган медиа-тузилмалар ўзларининг АҚШдаги ходимлари рўйхатини тақдим этишлари, кадрлар билан боғлиқ ўзгаришлар ҳақида ҳисобот беришлари, шунингдек харид қилинган ёки ижарага олинган кўчмас мулк объектларини Давлат департаментида рўйхатдан ўтказишлари шарт қилиб қўйилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech