06 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,7 °C

Долзарб
29 Мар  2020 474

АҚШда мамлакат бўйлаб сафардан тийилишга чақирилди

АҚШ касалликлардан огоҳлантириш ва уни назорат қилиш маркази коронавирус тарқалиши муносабати билан Нью-Йорк, Нью-Джерси ва Коннектикут штатлари аҳолисини 14 кун давомида мамлакат ичкарисида сафар қилмай туришга чақирди.

Бундан аввал президент Дональд Трамп губернаторлар билан маслаҳатлашув якунида ушбу штатларда мажбурий карантин ўрнига ҳаракатни чеклаш ҳақида қарор қабул қилинишини айтган эди.

Хабарда айтилишича, фақат муҳим саноат соҳалари, жумладан юк ташиш хизматчилари, молиявий хизмат кўрсатиш мутахассислари, озиқ-овқат таъминотида ишловчилар ушбу чекловлардан мустасно.

«Нью-Йорк, Нью-Джерси ва Коннектикут губернаторларига ўз штатларига ушбу қарорни жорий қилиш учун тўлиқ ҳуқуқ берилади, дейилади хабарда.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда COVID-19 коронавирусига чалиниш ҳолати 120 минг кишида қайд этилган, улардан икки мингдан зиёди вафот этди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech