24 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,3 °C

Биласизми?
6 Дек  2019 628

АҚШда очиқ қолдирилган дўкондан ҳеч нарса ўғирланмади, балки олинган нарсани пули қолдирилган

Ушбу ҳодиса Балвин (Миссури штати, АҚШ) шаҳрида содир бўлиб, бошланиши дўконни талон-торож қилишга ўхшаб кетарди.

Айнан шу шаҳарда истиқомат қилувчи бир киши «Honey Baked Ham» дўкони ёнидан ўтиб кетаётиб, унинг эшиги қия очиқ эканига кўзи тушиб қолди. Кейин бирдан Шукроналик байрами куни дўкон аллақачон ёпилган бўлиши кераклиги эсига тушди. Дўконга ўғрилар кирган, деган хаёлга борди ва дарров полицияга қўнғироқ қилди. Полиция ҳам тезда етиб келиб, офицерлар дўкон ичкарисига киришди. Бироқ бирор шубҳали ҳаракат ёки нарсага дуч келишмади. Фақат сотувчи пештахтаси устига қўйилган пул ва уни нега қолдиришгани ёзилган қисқагина мактубдан ташқари. Чиндан ҳам ўша куни дўкон эгалари эшикни қулфлашни унутишган экан ва унинг ичига баъзи кимсалар киришган. Қарашса, ҳеч ким йўқ, ҳатто, сотувчи ҳам. Иккита пирогни олиб, унинг пули ва мактубни қолдиришганда, яна ўз йўлига равона бўлишган.

Бироқ полициячиларнинг айтишича, пирогларни олиш учун пештахта ортига ўтиш керак бўлади ва бу қонунга кўра, шахсий мулқ чегараларини бузиш ҳисобланади. Аммо «Honey Baked Ham» дўкони эгалари полицияга бирор даъво киритмасликларини маълум қилишди. Чунки «ўғрилар» ҳалол кишилар экан, боз устига, иккита пирогнинг нархидан кўпроқ пул ҳам қолдириб кетишганди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech