20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,3 °C

Кейинги авлод
21 Сен  2019 589

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида АҚШлик профессор дарс беради

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Америка Қўшма Штатлари элчихонаси билан ҳамкорликда брифинг ўтказилди. Брифингда институт раҳбар ва ходимлари, профессор-ўқитувчи ва талабалар, Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси вакиллари иштирок этди. Маросимнинг асосий мақсади “Мутахассислар учун Фулбрайт дастури (Fulbright Specialist Program (FSP)” va Fulbright муҳандислик лойиҳаси номзоди, фалсафа доктори Саманта Чадвик билан таништиришга қаратилди.

 

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг маданий ишлар ва таълим масалалари бўйича маслаҳатчиси Джоанна Крамб ҳозирги даврга қадар Ўзбекистон таълим тизими билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар ҳақида сўзлади ва йиғилганларни институтда ташкил этилаётган қисқа муддатли ўқув дастуридан кўзланган мақсад билан таништирди. АҚШ Давлат департаменти томонидан ўтказилиб келинаётган алмашув лойиҳалари, жумладан “Фулбрайт Дастури”даги фаол иштироки учун Тошкент темир йўл муҳандислари институти раҳбариятига ва ҳусусан “Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси мудири М.М.Агзамова ва кафедра ассистенти Д.Р.Умароваларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Тошкент темир йўл муҳандислари институтида ташкил этиладиган қисқа муддатли (16 сентябр – 19 октябр) “Фулбрайт Дастури”нинг “Транспорт логистик менежмент” халқаро лойиҳаси ўқув дастури юзасидан институт фаоллари ўз муносабатларини билдирди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech