31 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Биласизми?
5 Дек  2019 782

АҚШлик етти яшар сёрфернинг тахтасини акула туртиб юборди

Флорида штати (АҚШ) соҳиларида етти ёшли сёрфер Чандлер Мурнинг тахтасини акула туртиб юборди ва ушбу ҳолат GoPro камерасига тушиб қолди, дея хабар тарқатди РАА «Новости».

Чандлернинг отаси Шон ўғлининг тўлқинни қандай тутишини муҳрлаш учун GoPro ҳаракат камерасини сёрфер тахтасига ўрнатган эди. Кадрларда то қирғоқолди ҳудудларида яшайдиган қора акула пайдо бўлгунга қадар болакайнинг қандай усталик билан мувозанатини сақлаётганини кўриш мумкин. Флорида қирғоқлари яқинида инсонларга акулалар ҳужум қилишининг 16 фоизи айнан ана шу денгиз йиртқичлар томонидан содир этилади.

Буни кўрган Шон жуда қўрқиб кетган, Чандлер эса ўзини тахтадан ким уриб туширганини кўрмай қолган. Хайриятки, ҳодиса яхшилик билан тугаган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech