26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Спорт
20 Мая  2020 429

Армия спорти такомиллаштирилади

Мудофаа вазирлигида спорт натижаларини ривожлантириш маркази шаклланади.

2020 йил 19 майда Ҳукуматнинг 292-сонли “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Мудофаа вазирлиги Спорт клуби Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказига айлантирилди.

Марказ вазирлик марказий аппаратининг мустақил бошқармасига тенглаштирилган муассаса ҳисобланади.

Оммавийлаштирилаётган спорт турларини ривожлантириш, мамлакат ва Мудофаа вазирлиги қўшинлари спорт терма жамоалари учун ҳарбий хизматчи, хизматчи ва ўқувчи спортчилар орасидан юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарор билан Мудофаа вазирлигида армия спортини ташкил этиш тўғрисидаги низом ҳамда вазирликда армия спортини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, армия спортига Олимпия, оммавий, миллий, ҳарбий-амалий ҳамда техник ва амалий спорт турлари киради.

Низом билан шунингдек, бир қатор вазирлик ва идораларнинг армия спортини ривожлантириш соҳасида асосий вазифалари белгилаб берилди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech