20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Кейинги авлод
22 Июл  2019 490

Хоҳловчилар Президент мактабларига асосий қабул имтиҳонларини онлайн кузатиши мумкин

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Uztelecom компанияси билан ҳамкорликда 2019 йилнинг Президент мактабларига 22-24 июль кунлари бўлиб ўтадиган асосий қабул имтиҳонларини реал вақт режими(online)да кузатиш учун имконият яратди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Асосий қабул имтиҳонларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида имтиҳонларнинг видео-стримингини ташкил этмоқда. Барча хоҳловчилар кириш имтиҳонлари жараёнларини https://test2019.uz/ ҳаволаси орқали online кузатишлари мумкин.

Наманган, Нукус, Хоразм ва Тошкент шаҳарларида қабул имтиҳонлари ўтказилиши мўлжалланган биноларда веб-камералар ўрнатилган, улар ўз навбатида онлайн тарзда кириш имтиҳонларининг барча жараёнларини кўрсатади.

Саҳифа TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли, видео оқимининг юкланишдаги тезлигини таъминлайди. Кўпгина интернет-провайдерлар TAS-IX даги трафикларга ҳақ олмагани учун, фойдаланувчиларнинг маблағлари тежалади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech