09 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,5 °C

Транспорт
1 Июл  2020 213

Авиачипталар қайтарилиш тартиби

2020 йил 1июлдан Uzbekistan Airways АЖ авиачипталар ва хизматлар учун тўланган суммалар қайтарилишининг янги қоидалари амал қилади.

Йўловчилар томонидан авиачипталар ва қўшимча хизматлар учун 2020 йил 31 декабргача тўланган суммани қайтаришни таъминлаш учун 2020 йил 1 июлдан депозит ваучерларни расмийлаштириш амалга оширилади.

Депозит ваучерини расмийлаштириш, қайтарилиши лозим бўлган чипта нархи суммасига, плюс авиачиптани харид қилган жойи бўйича шу суммадан 5%га тенг бонус тақдим этилади.

Депозит ваучерлари уларни расмийлаштириш санасидан бошлаб йил давомида йўловчилар томонидан Uzbekistan Airways АЖнинг рейсларидаги ҳар қандай бошқа ташув тўловлари ёки қўшимча хизматлар тўловлари учун фойдаланилиши мумкин.

Ваучерни расмийлаштириш санасидан бир йил ўтиши билан депозитнинг фойдаланилмаган суммаси йўловчига дастлабки тўлов шаклида қайтарилади.

Депозит ваучерларини қўллаш Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг карантин даврида транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича 2020 йил 25 майдаги йиғилиши қарори асосида киритилмоқда, деб хабар беради Uzbekistan Airways АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech