23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Биласизми?
19 Авг  2019 425

Австралиялик олимларнинг ғаройиб топилмаси

Австралия миллий университети олимлари ер қаърида ёшини Ойники билан таққослаш мумкин бўлган қадимий магма ҳавзасини топдилар, дея келтирилади Phys.org матбуот релизида.

Тадқиқотчилар 23 намунадаги кучли вулқон отилишидан ер юзасига чиқиб қолган суперчуқур олмослардаги гелий изотопи таркибини таҳлил қилдилар. Олмосларнинг аксарияти ер қобиғи остида 150-230 километр чуқурликда ҳосил бўлади ва кейин магма оқимлари билан юқорига кўтарилади. Камдан-кам ҳолларда 230-800 километрлик чуқурликда ҳосил бўлган олмослар юзага чиқади.

Олмос ичидаги изотопларнинг таркиби Ой ва Ернинг тўқнашувидан олдин мавжуд бўлган газларга хос бўлиб чиқди. Маълумки, шакллангандан сўнг сайёрамиз бошқа кўплаб самовий жисмлар зарбасига дучор бўлган ва бу унинг тузилиши ва таркибини бутунлай ўзгартирган. Бироқ тадқиқотчилар таркиби сўнгги тўрт миллиард йил ичида ўзгармаган моддалар омбори мавжудлигини тахмин қилишганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech