08 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,8 °C

Халқаро ҳамкорлик
27 Фев  2020 987

Австрия ишбилармонлари Самарқандда

Самарқандда Австрия Республикаси ва маҳаллий ишбилармон вакиллари  ўртасида бизнес форум ўтказилди.

Янги лойиҳаларни ишга тушириш орқали ҳамкорлик кўламини янада ошириш мақсадида ўтказилган Форум икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янги поғонага олиб чиқишга хизмат қилишига шубҳа йўқ.

Мисол учун, Самарқандда бугунги кунда Австрия тадбиркорлари сармояси иштирокида меҳмонхона, туризм, автомобилларни ижарага бериш хизматлари, қандолатчилик, гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда бир қатор қўшма корхоналар ташкил этилиб, самарали фаолияти йўлга қўйилган. 

Бизнес форумда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳар томонлама ривожланиб бораётгани таъкидланиб, вилоятнинг иқтисодий салоҳияти, инвестицион жозибадорлиги тақдимотларда намойиш этилди.

Австрия федерал иқтисод палатаси бошлиғи Рихард Шенц бошчилигидаги 30 дан ортиқ компания қурилиш, саноат, туризм, нефт-кимё, гўшт ва сутни қайта ишлаш, темирйўл, иситиш ва совутиш тизимлари, автомобиллар учун қўшимча ускуналар, қоғоз ишлаб чиқариш, сув электр станциялари учун ускуналар, канализация ва чиқиндиларни тозалаш ва қайта ишлаш, тиббиёт, қадоқлаш, логистика ва бошқа йўналишларида ҳамкорлик қилиш учун ўз хизматларини ҳамда ҳамкорликни таклиф этишди.

Форум давомида Австрия компаниялари вакиллари ва Самарқанднинг 40 га яқин ишбилармонлари иштирокида B2B ва G2B форматида учрашувлар ўтказилиб, келгусидаги ҳамкорлик режалари келишиб олинди, деб хабар беради Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech