17 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,6 °C

Транспорт
24 Дек  2019 574

Автомобилда халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчилар диққатига

Европа иттифоқига фитосанитария назорати остидаги маҳсулотларни олиб киришда CHED-PP сертификатини тақдим этиш шарт, деб хабар қилади Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

2019 йил 14 декабрдан бошлаб, Европа иттифоқига фитосанитария назорати остида бўлган маҳсулотларни олиб киришда, автотранспорт воситаси чегарини кесиб ўтиш пунктига етиб боргунга қадар, импортчи чегарадаги ваколатли органларни ушбу товарларнинг келиши тўғрисида олдиндан огоҳлантириши ва ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотларининг ҳолати тўғрисида ягона ҳужжат шаклида тақдим этиши керак (CHED-PP sertifikati). Хабарнома TRACES NT  электрон тизими орқали амалга оширилади.

Ушбу янгиликни жорий этишдан мақсад импорт қилинадиган маҳсулотлар устидан назорат ва қарорларни қабул қилишни тезлаштиришдан иборатдир.

Агар CHED-PP сертификати товарлар назорат пунктига келишидан олдин тақдим этилмаса, фитосанитария назоратидан ўтказилмайди.

Бугунги кунга қадар ушбу ҳужжат 2000/29 / ЕИ Кенгаши Директивасига мувофиқ фитосанитария назорати учун ихтиёрий равишда қўлланилган. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech