18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Хавфсизлик
13 Авг  2019 302

Самарқанддаги автомобилларга газ ва бензин қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

12 август куни соат 17:27да Самарқанд шаҳри Рудакий кўчаси 5-уйда жойлашган “Автогаз-Инвест” оилавий корхонасига қарашли кўп ёқилғили автомобилларга суюлтирилган газ ва бензин ёқилғисини қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш автоэкипажи ва 2 та ёрдамчи техникалар жалб этилган. Биринчи бўлинмалар воқеа жойига соат 17:30 да етиб борган ва ёнғин соат 17:40 да қуршаб олиниб, соат 17:50 да тўлиқ бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида шохобчанинг 2 та газ ва 1 та бензин қуйиш колонкалари, 200 кв.метр майдонда шифти, томи ҳамда оператор хонасининг ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни тахминий сабаби шохобчага ёқилғи қуйиш учун келган “НЕКСИЯ 1” русумли автомобилга бензин қуйиш вақтида электр статик ҳодисаси рўй бериши, деб ҳисобланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech