09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,1 °C

Ташвишли хабар
18 Мар  2020 801

Автомобилларни қасддан ёқиб юборганлар қўлга олинди

Аввалроқ хабар қилганимиздек, 8 март куни тахминан соат 5:30 да Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида 36 ёшли Камилага тегишли «Mercedes-Benz GLS300» (давлат рақами 01 Y 549 HB) ва «BMW X5» (давлат рақами 01 F 701 XA) русумли автомобилларнинг қасддан ёқиб юборилиши факти қайд этилган эди.

 

Моддий зарар суммаси тахминан 225 000 АҚШ доллари миқдорида баҳоланган. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173 моддаси иккинчи қисми «в» банди билан жиноий иш қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар давомида иккита автомобилларни қасддан ёқиб юборганликда гумонланувчи 30 ёшли самарқандлик Турсин исмли ва Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли Шаҳзодлар аниқланиб, қўлга олиндилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech