15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Мамлакатимизда
6 Сен  2019 411

Автосалондан яна бир фуқарога пеня ундириладиган бўлди

Хабардорлик яхши-да! Яқиндагина интернет сайтларида “Самарқанд автосавдо” МЧЖдан суд қарорига асосан кечиктирилган кунлар учун фуқаро фойдасига 12 млн. сўм пеня ундирилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошиб, ўз ҳуқуқ ва бурчлари, мажбуриятларини яхшироқ англаётгани,  ҳуқуқларини тегишли ташкилотлар кўмагида  ҳимоя қилаётгани қувонарли ҳол, албатта.

Буни қарангки, самарқандлик яна бир фуқаро Ш. Махмаюсупова  ҳам “Самарқанд автосавдо” МЧЖдан “Дамас” русумли автомашина сотиб олиш учун тегишли тартибда шартнома тузиб, тўловларни (62 млн сўмдан ортиқ) белгиланган муддатда тўлаган бўлишига қарамасдан,  автосалон шартнома шартларини эътиборсиз қолдирган.

Шундан сўнг, Ш.Махмаюсупова ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилган.

Жамият томонидан фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига йўлланган даъво аризаси  қаноатлантирилиб, бу сафар ҳам истеъмолчи фойдасига қарор чиқарилди.

Суднинг 2019 йил 9 август кунги ҳал қилув қарорига кўра, автосалон фуқаро фойдасига  кечиктирилган кунлар учун  12,5 млн. сўм пеня тўлайдиган бўлди.

Фикримизча, мазкур ҳолатлардан сўнг “Самарқанд автосавдо” МЧЖ фуқароларга автомашина етказиб бериш бўйича тузилган шартнома шартларини муддатида бажарадиган бўлса ажабмас.

Гулчеҳра Бердиёрова

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech