20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18 °C

Ижтимоий ҳаёт
15 Апр  2019 836

Аёлларни реабилитация қилиш марказининг яна бир бўлими иш бошлади

Тошкент шаҳрида аёлларни реабилитация қилиш марказининг, яна бир бўлинмаси,  Сергели-Яккасарой туманлараро бўлинмаси очилди, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

 

Ушбу марказ зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Реабилитация марказида аёллар руҳшунос, ижтимоий соҳа мутахассислари ҳамда ҳуқуқшунос ёрдамини олишлари мумкин.

Бугунга қадар шу каби реабилитация марказларининг Шайхонтоҳур-Олмазор, Бектемир-Миробод-Яшнобод, Мирзо Улуғбек-Юнусобод туманлараро бўлинмалари ташкил этилган эди. Эндиликда Учтепа-Чилонзор туманлараро бўлинмасини ҳам ташкил этиш кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech