03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,6 °C

Спорт
12 Мар  2020 413

Бадминтон жиддий спорт тури

2020 йил 11 мартда Ҳукуматнинг 143-сонли «Ўзбекистон Республикасида бадминтон спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистонда бадминтон спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Дастурнинг асосий йўналишларидан бири мазкур спорт тури билан шуғулланувчилар учун шарт-шароитлар яратиш, ушбу йўналишда давлат-хусусий шериклик субъектлари фаолиятини ривожлантиришдир.

Қарорга мувофиқ, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида 2020 йилдан бошлаб бадминтон спорт тури учун 3 ойлик қайта тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавриатига 2020/2021 ўқув йили учун қабул параметрларини тақсимлашда бадминтон спорт тури учун квоталар оширилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Университетда бадминтон спорт тури учун кафедра ташкил қилинади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech