20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,4 °C

Кейинги авлод
29 Окт  2019 416

Балиқчи туманида смарт-синфлар очилди

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Андижон вилояти Балиқчи туманидаги 39-умумтаълим мактабида смарт-синфларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилади ХТВ матбуот хизмати.

Тадбирда халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, Россия давлатидан “Русская гуманитарная миссия” нодавлат нотижорат жамғармаси раиси А.Полковников бир гуруҳ ходимлари билан ҳамда “Шарқ аёли” жамғармаси раиси С.Турсунбаева иштирок этди.

Тадбир доирасида иштирокчиларга таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари, янги таълим лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистон - Россия давлатларининг ҳамкорлик дастури бўйича иккита синф хонаси учун ўқув жиҳозлари, кўргазмали қуроллар ҳамда мультимедиа воситалари келтирилди.

“CledLingvo” таълим компаниясининг халқаро ҳамкорлик бўйича директори О.Волков хорижий тилларни ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган лойиҳасини тақдим қилди. Рус тили дарсликлари муаллифи Ю.Мусурманова интернетдан керакли маълумотларни олиш ҳамда “сlassroom” номли виртуал кабинет ҳақида ахборот берди.

Мазкур тадбирда бошланғич синф ўқитувчиси Г.Каримова ҳамда рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ф.Алимова томонидан “Ақлли” электрон доскалар ёрдамида очиқ дарслар ўтилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech