28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,5 °C

Молия
25 Ноя  2019 1429

Банк қарз олувчининг суғурта компаниясини танлаш ҳуқуқини чекламайди

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (22.11.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” кнали хабар қилади.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда, банк қарз олувчининг ва (ёки) гаровга қўювчининг суғурта компанияси ва (ёки) баҳоловчини танлаш ҳуқуқини чекламайди.

Шунингдек, банк қарз олувчи томонидан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:

- гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;

- гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шартлиги белгиланди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech