18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,1 °C

Мамлакатимизда
15 Авг  2019 250

Банк қошида аёллар клуби ташкил этилди

“Ўзсаноатқурилишбанк” Бош офисида “SQB Аёллар клуби”нинг ташкил этилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова, банкнинг бир гуруҳ фаол ходималари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Элмира Баситханова мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш борасида кенг ислоҳотлар олиб борилаётганини, бугун аёлларимиз барча соҳаларда самарали меҳнат қилиб, юртимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

Таъкидлаш керакки, Ўзсаноатқурилишбанкда меҳнат қилаётганларнинг ҳам салмоқли қисмини хотин-қизлар ташкил этади. Хусусан, бугунги кунда банкда жами 1750 га яқин аёллар хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “SQB Аёллар клуби”нинг мақсади банк тизимида хотин-қизларнинг салоҳиятини янада ривожлантириш, етакчилик қобилиятини кучайтириш, сиёсатчи, раҳбар ва жамоат арбоблари сифатида ўзларини намоён қилиш ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ахборот ва мафкуравий ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтиришга қаратилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech