29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,5 °C

Хавфсизлик
31 Мар  2020 392

Барчаси ўз манзилларига етказилади

Фарғона вилоят ҳудудида 2 минг 227 нафар фуқаролар эндемик давлатлардан келган бўлиб, уларнинг 72 нафари турли корхоналарда ишлаётган чет эл фуқароларидир.

Мазкур шахсларнинг 875 нафарини 14 кунлик тиббий кузатув муддати тугалланиб, соғлиги қониқарли деб топилди. Шунингдек, чартер авиарейслар орқали Туркия ва Таиланд давлатидан ҳамда Қувасой шаҳридаги «Ўзбекистон» чегара божхона постидан мамлакатимиз фуқаролари олиб келиниб, карантинга жойлаштирилди. Бу масканларга малакали тиббиёт ходимлари бириктирилиб, уларнинг соғлиги доимо назоратда. Карантинга олинган фуқароларга ташқарига чиқиш, яқинлари билан мулоқот қилиш мумкин эмас.

31 мартга қадар вилоятда 26 кишига короновирус ташхиси қўйилган бўлиб, уларнинг барчаси вилоят юқумли касалликлар шифохонасида белгиланган муолажалар асосида даволанмоқда. Инфекцияга чалинганларнинг 9 нафари Фарғонадан бўлиб, қолган 17 нафари хориждан чартер рейс орқали олиб келинган мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари фуқароларидир. Улар тўлиқ соғайгач, ўз манзилларига етказилади, деб хабар беради Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech