22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Кейинги авлод
1 Окт  2019 594

“Баркамол авлод” болалар мактаблари ташкил этилди

Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги “Баркамол авлод” республика ва ҳудудий болалар марказлари негизида Республика ва ҳудудий “Баркамол авлод” болалар мактаблари ташкил этилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги ахборот-ресурс марказлари негизида “Болалар кутубхоналари” ташкил этилди.

Бундан ташқари, қарорга кўра, 2020-2023 йилларда Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида “Баркамол авлод” болалар мактаблари ҳузурида 100-200 ўринли “Болалар сайёҳлик базалари” ташкил этилади.

“Баркамол авлод” болалар мактабларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб “STEAM –таълим” дастури жорий этилади.

Қарорга мувофиқ, “Баркамол авлод” болалар мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкалари 2020 йил 1 январдан:

- директор ва директор ўринбосарлари учун 1,55 бараварга, тўгарак раҳбари учун 1,5 бараварга оширилади;

- инструктор-услубчилар ва услубчилар меҳнатига ҳақ тўлаш базавий тариф ставкаларидан келиб чиқиб амалга оширилади ҳамда уларнинг базавий тариф ставкалари тўгарак раҳбарлариникига тенглаштирилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech