03 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,8 °C

Мамлакатимизда
22 Мая  2020 902

Аниқлик киритилди

Beeline “Ютиб ол ва ғолиб бўл” акцияси билан боғлиқ вазиятга ўз муносабатини билдирди.

“Beeline Uzbekistan” шуни маълум қиладики, Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги VIaMobi контент-провайдерига қарши “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ва “Реклама тўғрисида”ги қонунларни бузганлиги сабабли иш кўриб чиқилмоқда. Beeline Uzbekistan бу жараённинг иштирокчиси эмас.

“Ютиб ол ва ғолиб бўл” акцияси “ViaMobi” контент-провайдери томонидан ўтказилмоқда.

Жорий йил 21 майда бир қатор Интернет-нашрларда компания ўз абонентларидан 1 миллиард сўмни фирибгарлик йўли билан олганлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ.

Провайдер томонидан олинган маълумотларга кўра, иш ViaMobi-га юборилган абонентларни адаштириши мумкин бўлган иккита нотўғри хабар матни билан боғлиқ бўлиб, оммавий ахборот воситаларида кўрсатилган 749 000 эмас (бу акция бошланган пайтдан бошлаб барча иштирокчиларнинг умумий сонидир), балки 3 300 абонентга етказилган.

“ViaMobi” контент-провайдери томонидан абонентларга пул маблағларининг қайтариб берилиши тўғрисида ишончли маълумот берилади.

Яна шуни маълум қиламизки, жорий йил 21 майда босма оммавий ахборот воситаларидан бирида эълон қилинган материал ҳақиқатга тўғри келмайди. “Beeline”нинг бош директори Сергей Афонин ушбу нашрга ҳеч қандай интервю бермаган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech