15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Спорт
31 Авг  2019 477

Бектемир Мелиқўзиев иккинчи жангида ҳам биринчи раундда ғалаба қозонди

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев  яна бир чиройли ғалабасини тантана қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар тарқатди.

 

Калифорниянинг Пасадена шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида у мексикалик Рикардо Луна Флоресга қарши рингга кўтарилди. Саккиз раундга мўлжалланган мазкур жанг биринчи раунддаёқ ўз якунига етди. Мелиқўзиев дастлабки раундда Флоресни икки марта жигар қисмига берган кучли зарбалари туфайли ерга қулатди. Натижада ҳакам раунднинг 2:13 сонияси ортда қолганида соф нокаут қайд этди.

Бу натижа орқали Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги иккинчи жангида ҳам биринчи раунддаёқ ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев 13 июнь куни Ҳолливудда бўлиб ўтган бокс кечасида проф-боксдаги дебют жангини ўтказган ва унда аргентиналик Мартин Фидел Риосга қарши жангда рақибини биринчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech