23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16 °C

Урбанизация
25 Фев  2019 1792

Бектемир туманида 25,1 км янги ичимлик суви тармоқлари қурилади

Пойтахтимиз аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларни тўлиқ ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан бир қатор амалий ишлар бошлаб юборилди.

 

Хусусан, Бектемир тумани аҳолисини тўлиқ марказлашган сув таъминоти билан таъминлаш мақсадида жорий йилда 25,1 км янги ичимлик суви тармоқларини қуриш ишлари режалаштирилган, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбкот хизмати.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун 17,6 млрд. сўм маблағ манбалари аниқланиб, лойиҳа смета хужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Маълумот учун, ҳозирда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 12 198 истеъмолчи ёки 50 891 нафар аҳолининг 35 891 нафари марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланган. Бу эса ичимлик суви таъминоти даражасининг 71 фоизини ташкил қилади.

Шунингдек, эскирган 1,75 км ичимлик сув тармоқлари ҳам алмаштирилади. Режалаштирилган ишлар жорий йилнинг 15 март санасидан бошланиши кўзда тутилмоқда.

Бунинг эвазига Бектемир тумани аҳолиси тўлиқ марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech