15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,8 °C

Спорт
8 Окт  2019 1734

Грознийдаги турнирда ўзбекистонлик аралаш усул жангчиси инсультдан вафот этди

Бекзод Нурматов октагондан ўз оёқлари билан чиқиб кетди, бироқ кейин комага тушиб, уч кундан сўнг вафот этди.

Грознийдан аралаш усул жангчиси Бекзод Нурматовнинг вафот этгани ҳақидаги хунук хабар келди. Бу ушбу шаҳарда ўтказилган ACA 100 турниридаги жангидан сўнг уч кун ўтиб юз берган.

Унинг рақиби россиялик Беслан Исаев бўлган ва у ҳамюртимизни ҳакамлар қарори билан мағлуб этган. Жангдан сўнг 27 ёшли Нурматов кома ҳолатига тушган ва ҳушига келмай вафот этган.

Нурматов билан айнан нима юз бергани ҳозирча тўлалигича аниқ эмас. Унинг жамоаси вакили ТАСС вакилига жангчининг душанбага ўтар кечаси вафот этгани ва ундан олдин инсультга чалинганини айтган. Ҳозирча бор-йўғи маълумот шу.

Нурматов профессионал фаолиятини 2016 йилнинг декабрида бошлаган. Спортчи жаҳон чемпиони ва қўл жанги бўйича Жаҳон кубоги соҳиби эди. Профессионал фаолиятида 13 та жанг ўтказиб, 11 тасида ғалаба қозонган ва иккитасида мағлубиятга учраган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech