26 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,2 °C

Хавфсизлик
27 Фев  2020 7428

Беморда коронавирус инфекцияси аломатлари аниқланмаган

Жорий йил 26 февраль куни Сеул – Тошкент йўналишида учган самолёт Сеул аэропортига қайтарилган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига тегишли НY 514-рейс билан Сеул – Тошкент йўналишида Тошкент вақти билан соат 19:02да пойтахтимизга учган самолёт 20:55да Сеул аэропортига қайтарилган.

Бунга сабаб унинг бортида 1996 йилда туғилган, Қирғизистон Республикаси фуқаросининг саломатлиги ёмонлашганлиги, унда инсульт аломатлари аниқланганлиги бўлган

Сеул аэропортида бемор ва унинг фарзанди ҳамда бир нафар фуқаро тушириб қолдирилиб, бемордан коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлиллар олинган.

Шундан сўнг, самолёт Тошкент вақти билан соат 22:59да Сеулдан пойтахтимизга 232 нафар пассажир, 12 нафар экипаж аъзолари билан жами 244 нафар фуқаро учган ва 27 февраль куни, бизнинг вақтимиз билан соат 05:58да Тошкент ҳалқаро аэропортига келиб қўнган.

Короновируснинг Ўзбекистонда тарқалишининг олдини олиш мақсадида Сеулдан келган йўловчилар Тошкент аэропорти халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилиб, улар билан бир қатор зарур профилактик тадбирлар ўтказилган.

Маълум бўлишича, Сеул шаҳрида қолган Қирғизистон Республикаси фуқаросидан коронавирус инфекциясига олинган лаборатория таҳлил натижаларига кўра, унда коронавирус аломатлари аниқланмаган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech