23 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,5 °C

Мамлакатимизда
31 Дек  2018 1450

Беморларга шаҳар ҳокимининг совғалари етказилди

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтожа ҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор вазифага айланган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ана шу вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

 Хусусан, “Тошкент сизни севади!” лойиҳаси доирасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали ҳамда Республика гемоталогия марказидаги беморлар ҳолидан хабар олинди, бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилади.

Ташриф давомида 60 дан зиёд беморларга пойтахт ҳокимининг байрам табриги ва эсдалик совғалари топширилди. Акциядан кўзланган мақсад беморларга хурсандчилик улашиш ва юртдошларимизни хайрли ишларга чорлашдир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech