15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,7 °C

Долзарб
13 Янв  2019 2287

Туркманистонда табиий газдан бензин олишга тайёрланишмоқда

Ахал вилоятида табиий газдан бензин ишлаб чиқариш бўйича янги корхонанинг тест синовлари бошланган.

Мажмуа «Туркмангаз» давлат концерни ва «Kawasaki Heavy Industries Ltd.» (Япония) ҳамда «Rönesans Endüstri Tesisleri Inşaat Sanaýive Ticaret A.Ş.» (Туркия) компаниялар консорциуми билан ҳамкорликда қурилади.

Янги замонавий ускуналар ва илғор технологиялар билан жиҳозланган ушбу замонавий газ-кимё заводи ишга туширилгач, йилига 1 миллиард 785 миллион кубометр «зангори олов» ва «Euro-5» стандарти бўйича 600 минг тонна А-92 (RON-92) маркали бензин, шунингдек, 12 минг тонна тозаланган дизель ёнилғиси ва 115 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқара бошлайди. Ушбу инвестициявий лойиҳанинг умумий қиймати 1,7 миллиард долларга яқин. Уни молиялаштиришда Халқаро ҳамкорликлар учун Япония банки (JBIC) иштирок этмоқда.

Мажмуанинг асосий технологик ускуналари метанол гази ва бензинни синтезлаш, шунингдек, автомобиль ёнилғиси сифатини оширишга хизмат қилади. Барча жараёнлар автоматлаштирилган ва марказий бошқарувга бўйсиндирилган.

Ахал вилоятида қад ростлаётган янги корхона кўп жиҳати билан ғаройиб. Бу ерда илк бор саноат миқёсида табиий газни ҳайдаш йўли билан уни суюлтирилган ёнилғига айлантирилади. «GTG – Gas to gas oline» лойиҳаси Даниянинг «Haldor Topsоe» компанияси томонидан ишлаб чиқилган TIGAS™ технологиясига асосланган бўлиб, юқори самарадор катализаторлар ёрдамида кам энергия сарфлаб ва атроф-муҳитга кам зиён етказиб юқорисифатли бензин олиш имконини беради.

«Kawasaki Heavy Industries, Ltd.» компанияси вакили Кей Ноумура Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни суюқ синтетик углеводородлар олишнинг асосий босқичлари билан таништирди. Бўлиб ўтган суҳбат чоғида табиий газдан бензин олиш ишлаб чиқариш технологияси пилот ускуна ва лаборатория шароитида синовдан омадли ўтгани маълум бўлди.

Заводда сувни тозалаш тизимлари, буғ ва электр энергияси ҳосил қилиш синови аллақачон ўтказилган. Мазкур ускуналар «Туркменгаз» давлат концерни муҳандислари томонидан омадли эксплуатация қилинмоқда. Айни дамда ускунада бензин ишлаб чиқариш синовларига тайёргарлик ишлари кетмоқда.

Ўз ахборотимиз.

gov.tm сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech