01 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,2 °C

Энергетика
27 Апр  2020 4670

Бензин нархи 500 сўмга арзонлашди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан нефть маҳсулотларининг сотиш нархлари босқичма-босқич камайтириб борилади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг «UNG» миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Аи-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйган эди. 2020 йил 1 мартдан бошлаб, ушбу АЁҚШлардаги дизель ёқилғисининг нархи 500 сўмга арзонлаштирилди.

2020 йил 26 мартдан бошлаб Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6 200 сўмдан 6 000 сўмга пасайтирилган эди.

29 апрелдан бошлаб бу маҳсулотнинг нархи 5 500 сўм қилиб белгиланди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан нефть маҳсулотларининг сотиш нархлари босқичма-босқич камайтириб борилади, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

Шунингдек хбарда АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олиш мумкинлиги маълум қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech