19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,6 °C

Саломатлик
10 Мая  2019 1016

Беш нафар болага Францияда шошилинч жарроҳлик ва интенсив кардиологик ёрдам кўрсатилди

Оғир туғма юрак нуқсони билан касалланган беш нафар ўзбекистонлик болажонлар шошилинч жарроҳлик ва интенсив кардиологик ёрдам олиш учун Францияга жўнатилди. Ушбу хайрия акцияси Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg‘iz Emassan” Фонди томонидан амалга оширилди.

Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан 3 ойдан 9 ёшгача бўлган 4 нафар болага Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада профессор Оливье Барон бошчилигидаги етакчи француз кардиожарроҳлари томонидан юрак операциялари бажарилди.

Ўртача етти соат давом этиб, муваффақиятли ўтган операциялардан сўнг, болалар уч ҳафта давомида франциялик шифокорлар назоратида бўлишди.

Ушбу гуруҳдан бўлган бешинчи болажон Нант педиатрик клиникасининг интенсив кардиология бўлимида тўлиқ текширув ва даволаниш жараёнидан ўтди.

Ҳозирда болажонларнинг соғлиғи анча яхши бўлиб, реаблитация курси тугагач, куни-кеча улар оналари билан биргаликда ватанларига қайтиб келди.

“Sen Yolg‘iz Emassan” Фондининг молиявий кўмаги билан шу кунга қадар франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 110дан ортиқ мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 20 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech