25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Саломатлик
8 Мая  2020 565

Беш вилоятдан 65 нафар бемор соғайди

Бугун Сирдарёдан 8 нафар, Намангандан 22 нафар, Андижондан 2 нафар, Бухоро ва Хоразмдан 33 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар 1 721 нафарга етди.

Сирдарёда соғайганларнинг барчаси Қозоғистон Республикасидан келишган ва карантинга олинган. Уларнинг 5 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафари эса Сирдарё вилоятидан. Беморларнинг энг ёши каттаси 44 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 21 ёшда.

Сирдарёда шу пайтга қадар 13 нафар бемор соғайган.

Наманганда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 10 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 73 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 7 ёшда.

Наманганда шу пайтга қадар 159 нафар бемор соғайган.

Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг иккаласи ҳам (32 ёшли аёл ва 28 ёшли эркак) Андижон шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Андижонда шу пайтга қадар 135 нафар бемор соғайган.

Бухорода шифо топганларнинг 32 кишининг  21 нафари Россиядан чартер рейс билан, яна 1 нафари эса Қирғизистон Республикасидан келишган. Қолган 10 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Тузалганларнинг 10 нафари Бухородан, 6 нафари Қашқадарёдан, 4 нафардан Наманган ва Тошкент вилоятларидан, 2 нафари Фарғонадан, 1 нафардан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қирғизистон Республикасидан. Уларнинг 22 нафари эркак, 10 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 78 ёшли онахон бўлса, энг ёши кичиги 16 ёшда.

Бухорода шу пайтга қадар 404 нафар бемор соғайган.

Хоразмда тузалган 1 нафар эркак бемор 49 ёшда бўлиб, Фарғона вилоятидан. У Қозоғистон Республикасидан келган ва карантинга олинган.

Фарғонада соғайганлар сони 168 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1 721 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech