29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Саломатлик
29 Мар  2020 751

Бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ўрин алмашди

Юз минглаб фидойи касб эгалари қаторида коронавирус инфекциясига қарши курашди юртимиз тиббиёт ходимлари ҳам борлиги барчамизни қувонтиради.

Бугун Вирусология илмий текшириш институти клиникасининг коронавирус инфекциясига қарши қаҳрамонларча курашган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари юксак эҳтиром билан кузатилди. Эндиликда улар ўрнида навбатдаги қаҳрамон тиббиёт ходимлари фаолият бошлашади.

Давлатимиз раҳбари сўнгги кунларда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда шифокорларимиз меҳнатига алоҳида эътибор қаратдилар. 

Коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотда бўладиган, беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди.

Яна бир эътиборли жиҳати, халқимиз тиббиёт ходимлари ва коронавирус инфекциясига қарши курашда фаол меҳнат қилаётган инсонларга далда бўлмоқда, имкон қадар қўллаб-қувватламоқда, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech